
Чуқур қайғу билан маълум қиламизки, таниқли морфолог олим, тиббиёт фанлари доктори, профессор, меҳрибон устоз Файзулло Ниғматуллаевич Баҳодиров 2026 йил 30 июль куни вафот этдилар.
Файзулло Ниғматуллаевич бутун умрини тиббиёт фани, таълим ва илмий-педагогик фаолиятга бағишлаган етук олим ва фидойи устоз эдилар. Улар Тошкент тиббиёт академияси Одам анатомияси кафедраси профессори сифатида кўп йиллар давомида юксак малакали шифокорлар ва илмий кадрлар тайёрлашга улкан ҳисса қўшдилар. Устоз доимо Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимидаги илмий ва ташкилий ишларда фаол қатнашиб келмоқда. 1979–1984 йилларда санитария-гигиена факультети декан ўринбосари, 1990–1992 йилларда стоматология факультети декани, 1986–2007 йилларда Ўзбекистон Республикаси тиббиёт институтлари ректорлар раёсати қошидаги Аккредитация маркази директори, тиббий-биологик фанлар бўйича монотематик ҳайъат раиси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси қошидаги Олий аттестация комиссияси (ОАК) эксперти, Тошкент педиатрия медицина институти ва Тошкент тиббиёт академияси қошидаги ихтисослашган Илмий Кенгаш аъзоси ва раиси вазифаларини бажариб келган. Илмий фаолиятлари давомида юзлаб илмий ишлар, дарслик ва ўқув қўлланмалар яратиб, морфология соҳасининг ривожига муносиб ҳисса қўшдилар. Файзулло Ниғматуллаевичнинг юксак инсоний фазилатлари, бой илмий мероси, талабчан ва меҳрибон устоз сифатидаги ёрқин хотираси шогирдлари, ҳамкасблари ва барча яқинлари қалбида абадий сақланиб қолади.
Марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари, шогирдлари ва ҳамкасбларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
Жойлари жаннатда, руҳлари шод бўлсин. Тошкент давлат тиббиёт университети раҳбарияти ва Одам анатомияси ва ОХТА кафедраси жамоаси.
Rasmiy sahifalarimiz: