



#asrimizolimlariУстоз_илми_шогирд_
камолотиМиллий тиббиёт марказида одатий даволаниш кунларидан бири.. Палатамизга ўзбек тиббиётида нуфузли илмий мактаб шакллантирган забардаст олим, профессор Абдуғаффор Гадаев шогирди Рустам Турақулов ва Нигора Викторовна ҳамроҳлигида кириб келдилар.
Профессор иштирокида беморларнинг ташхислари, текширув натижалари ва даволаш жараёнлари консилиум тартибида муҳокама қилинди. Эътиборлиси, бундай илмий-амалий ёндашув биргина палата билан чекланмади. Устоз ва унинг шогирдлари бутун бўлим бўйлаб беморлар ҳолатини алоҳида ўрганиб, ҳар бирига индивидуал ёндашдилар.
Мен бу жараёнда тиббиётдаги устоз-шогирд анъанасининг шунчаки давомийлигини эмас, унинг бемор тақдири учун масъулиятга айланган амалий ифодасини кўрдим.
https://telegra.ph/YURAKLARGA-%D2%B2AYOT-BA%D2%92ISHLAYOTGAN-YURAK-11-03
Rasmiy sahifalarimiz:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X | Linkedin