


Пойтахтдаги «Халқлар дўстлиги» санъат саройида Тошкент давлат тиббиёт университетининг биринчи босқичига қабул қилинган талабалар учун «Талабаликка бағишлов — 2026» тадбири бўлиб ўтди. Тантанали маросим 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ташкил этилди.
Тадбирда соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари О. Имомов, университет ректори Ш. Боймуродов, профессор-ўқитувчилар, соҳа масъуллари, талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар ёшларни талабаликка қабул қилингани билан табриклаб, шифокорлик касби катта билим, юксак масъулият ва фидойилик талаб этишини таъкидлади. Бўлажак шифокорларга замонавий тиббиёт ютуқларини пухта эгаллаш, ўз устида мунтазам ишлаш ва халқ саломатлиги йўлида сидқидилдан хизмат қилиш зарурлиги уқтирилди.
Маросимнинг энг муҳим қисми биринчи босқич талабаларининг тантанали «Талabalik қасамёди»ни қабул қилиши бўлди. Унда 5000 нафарга яқин талаба пухта билим олиш, ўз касбига садоқатли бўлиш ва халқ саломатлиги йўлида ҳалол ҳамда фидойи хизмат қилишга қасамёд қилди.
Тадбир ёшларнинг ҳаётидаги муҳим босқич — талабалик даврининг бошланиши ва келажакда малакали шифокор бўлиб етишиш йўлидаги илк қадам сифатида аҳамият касб этди.
Тиббиёт дунёси канали