🟦🟦
“Ҳамшира — 2026” танлови ғолиблари аниқланди
Тадбирнинг асосий қисми бўлган тақдирлаш маросимига навбат берилди. “Ҳамшира — 2026” танловининг республика босқичи ғолиблари эълон қилинди.
Беллашувнинг ҳудудий босқичларида ғолиб чиққан 14 нафар ва республика даволаш муассасалари ўртасида биринчи ўринни қўлга киритган 1 нафар соҳа ходимлари орасидан шаффоф ва адолатли шарт ва мезонлар асосида саралаб олинган уч нафар ҳамширага белгиланган мукофотлар тақдим этилди.
1⃣ -ўринни:
Эркинова Гуломдон Эгамберган қизи — Хоразм вилояти Қўшкўпир туман тиббиёт бирлашмаси терапия бўлими ҳамшираси;
2⃣ -ўринни:
Исоқова Шаҳноза Аҳад қизи — Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази реанимация бўлими ҳамшираси;
3⃣ -ўринни:
Йўлдошова Зарина Зафар қизи — Навоий вилояти Кармана туман тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими ҳамшираси эгаллади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi|Facebook | Instagram