
Тошкент давлат тиббиёт университетида «Талабаликка бағишлов — 2026» ва «1 октябрь — Устоз ва мураббийлар куни»га бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Унда 5 мингдан зиёд биринчи босқич талабаси талаба қасамёдини қабул қилди.
Шунингдек, 150 нафар фахрий профессор-ўқитувчи пул мукофоти билан тақдирланди. Университетнинг 17 нафар ходими «Олий таълим аълочиси» кўкрак нишонига сазовор бўлди.
Тантана концерт дастури билан давом этди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram